ФИТОНЕФРОН (FITONEFRON)
ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧАЙЎРИҚНОМА
ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Табиий ўсимликлар экстрактидан таркиб топган, ўзига хос ҳидга эга, жигарранг тусдаги (бироз чўкма ва хира кўриниш бўлиши мумкин) суюқ сироп бўлиб, ҳимояловчи пломбали 100 мл ҳажмдаги флаконларда қадоқланган: (1) – ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – меъёрлаш қошиғи – дозатор, (3) – қўллаш бўйича йўриқнома.
Таркиби:
Тукли эрва экстракти (AervalanataL.) | 40 мг |
Қирқбўғим экстракти (EquisetumarvenseL.) | 40 мг |
Мойчечак экстракти (MatricariachamomillaL.) | 30мг |
Далачой ўти экстракти (HypericumL.) | 40 мг |
Рўян экстракти (RubiaTinctorumL.) | 30 мг |
Ялпиз экстракти (MenthaPiperitaL.) | 40 мг |
Чумчуқ тили ўтиэкстракти(HerbaPolygoniavicularis) | 20мг |
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ
Спазмолитик, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Буйрак тоши касаллигида турли табиатли тошларнинг кўчишига ёрдам беради, туз алмашинувини меъёрлаштиради ва буйракда тош ва тузлар пайдо бўлишини олдини олади.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- сийдик – тош касаллиги комплекс терапиясида;
- тошлар ҳосил бўлишини олдини олиш ва уларни эритишда;
- жарроҳлик амалиётидан кейин, тошларнинг қайта ҳосил бўлишининг олдини олишда;
- буйрак ва сийдик йўлларининг сурункалияллиғланиш касалликларида(пиелит, уретрит, простатит);
- сийдик йўлларининг инфекцияли касалликларида (цистит, пиелонефрит);
- нордон сийдик диатезида;
- ҳомиладорлар пиелонефритида (ремессия даврида);
- сафро – тош касаллиги, холециститлар, холангитлар (УЗТ ва шифокор назоратида);
- туз-минераллар алмашинуви билан боғлиқ касалликларда (остеохондроз, подагра,носпецифик артритлар).
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Даволаниш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан ҳар бир беморга якка тартибда белгиланади.
3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 2,5-5 мл. дан кунига 2-3 маҳал, овқатдан 5-10 минут олдин.
Катталарга ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга: 5-10 мл.данкунига 2-3маҳал,овқатдан 5-10 минут олдин.
Даволаниш курси одатда 20–30 кунни ташкил этади.
Зарурат тўғилганда қайта даволаш курси белгиланади.
МАХСУС КЎРСАТМА
Препаратни қўллашдан олдин, чайқатинг.
Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин. Иситилмасин ва музлатилмасин.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Препаратнинг баъзи таркибий ингредиентларига организм сезувчанлиги юқори бўлган ҳолатларда, аллергик реакциялар эҳтимоли мавжуд.
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхташ керак.
ПРЕПАРАТНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ
Препаратни меъёрдан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар аниқланмаган.
БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.
САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2°С дан +25°С гача бўлган ҳароратда сақланиши лозим.
Сақланиш муддати – 24 ой.