NEOCALCIUM D3

Думалоқ, икки томони қабариқ, бир хил массали,ранги оқ ёки оч қаймоқранг, ҳидсиз таблеткалар.0,5 гр.дан60 дона.Ҳимояловчи пломбали полиэтилен флаконда ёки блистерда қадоқланган. (1)– ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – қўллаш бўйича йўриқнома.

Category:

НЕОКАЛЬЦИУМ D3 (NEOCALCIUM D3)

ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧАЙЎРИҚНОМА

 

ТАРКИБИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Думалоқ, икки томони қабариқ, бир хил массали,ранги оқ ёки оч қаймоқранг, ҳидсиз таблеткалар.0,5 гр.дан60 дона.Ҳимояловчи пломбали полиэтилен флаконда ёки блистерда қадоқланган. (1)– ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – қўллаш бўйича йўриқнома.

Ҳар бир таблетка таркиби қуйидагилардан иборат:

Кальций карбонат 400мг
Колекальциферол

(витамин D3)

5 мкг

(200 МЕ)

Ёрдамчи воситалар:
Лимон кислотаси 0,1мг
Шакар 50мг
Крахмал 50мг

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Организмда(суяклар, тишлар, сочлар ва мушакларда)кальций ва фосфорнинг яхши алмашинувига самарали ёрдам беради. Катталар ва болалар рационида кальций, фосфор ва минералларнинг қўшимча манбаи.

ҚЎЛЛАШГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР

  • кальций ва витамин D3 етишмовчилигинидаволаш ва профилактикасида;
  • остеопороз ва унинг асоратларини (суяклар синувчанлиги) даволаш ва профилактикасида;
  • кунлик рационда кальций етишмаслиги ёки унинг сўрилишининг бузилиши натижасида юзага келадиган рахит ва остеомаляцияда;
  • сурункали буйрак етишмовчилигидан келиб чиқадиган остеодистрофияда;
  • ёш болаларда учрайдиган аллергия ва диатезда;
  • кальциймоддасига юқори муҳтожлик (интенсив ўсиш, спорт билан шуғулланиш даврида ва шу каби ҳолатларда);
  • кальций моддаси алмашинувининг бузилишида;
  • суяклар структурасини мустаҳкамлаш ва тиклашда;
  • тишларнинг ўз вақтида ўсмаслиги, тишлар кариесида;
  • тирноқлар ва сочлар синувчанлигида.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР: Йўқ.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Даволаниш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан ҳар бир беморга якка тартибда белгиланади.

Гўдаклар ва 3 ёшгачабўлган болалар 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар Катталар ва 12 ёшдан катта болалар
1 таблеткадан кунига 2 маҳал ёки шифокор тавсияномасига биноан. 1 таблеткадан кунига 3 маҳал. 2 таблеткадан кунига 2 маҳал.

 

Сув, мевали шарбат ёки сут билан қабул қилинади.

Таблеткани майдалаб (творог, йогурт, бўтқа, пюре, десерт ва ш.ў.) таомларга қўшиш мумкин.

Препаратни қайноқ таомлар, чой ёки кофе билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин эмас.

 

ДАВОЛАНИШ КУРСИ:1 ой.

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Ножўя таъсири кузатилмаган, аксинча узоқ вақт қабул қилиш ҳолатларида яхши натижага эришилади.

МАХСУС КЎРСАТМАЛАР

«НЕОКАЛЬЦИУМ D3» препаратини қабул қилиш пайтида препарат дозасининг меъёрдан ортиб кетмаслиги учун бошқа макро ва микроэлементли препаратларни қабул қилишга зарурат йўқ.

Қонда ва сийдикда кальций тузларининг миқдориюқори бўлган ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш лозим.

Ҳомиладор ва эмизикли аёллар препаратни шифокор тавсияномасига биноан қабул қилишлари мумкин.

САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТЛАРИ

Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2°С дан +25°С гача бўлган ҳароратда сақланиши лозим.

Сақлаш муддати – 2 йил.