NATUROFER

The EcoSmart Fleece Hoodie full-zip hooded jacket provides medium weight fleece comfort all year around. Feel better in this sweatshirt because Hanes keeps plastic bottles of landfills by using recycled polyester.7.8 ounce fleece sweatshirt made with up to 5 percent polyester created from recycled plastic.

НАТУРОФЕР (NATUROFER)

 ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА 

 

ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ

Табиий ўсимликлар экстрактидан таркиб топган, ўзига хос ҳидга эга, жигарранг тусдаги (бироз чўкма ва хира кўриниш бўлиши мумкин), суюқ сироп бўлиб, ҳимояловчи пломбали 100 мл ҳажмдаги флаконларда қадоқланган: (1) – ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – меъёрлаш қошиғи – дозатор, (3) – қўллаш бўйича йўриқнома.

Таркиби:
Оддий мингяпроқ ўти экстракти  (Herba Achilleae millefolii) 40
Наъматак мевалари экстракти  (Fructus Rosa Canina) 20
Чумчуқ тил (спорыш) ўти экстракти (Herba Polygoni avicularis) 30
Уч бурчакли қора қиз ўти экстракти (Bidens tripartita) 20
Қичитқи ўт экстракти (Urtica dioica) 20

ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ

Темир танқислиги анемиясида гемоглобин синтезини кучайтиради ва организмда темир танқислигини қайта тиклайди; Ичакларда темир сўрилишини кучайтиради; Витаминлар ва ноёб аминокислоталарнинг манбаи ҳисобланади; Организмнинг ҳимоя кучларини ошириш ҳисобига умумқувватсизлик, депрессия, доимий чарчоқ, бош айланиш каби белгилардан халос бўлишга ёрдам беради.

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

  • сабаблари турлича бўлган темир танқислиги анемиялари (даволаш ва профилактикасида);
  • В12 танқислиги анемиясида;
  • ҳомиладорлик ва лактация даврида (ҳомиладорлик ва кўкрак билан боқиш давридаги темир танқислиги профилактикаси);
  • кам овқат ейиш, нотўғри балансли рационда;
  • болалар ва катталарда ҳар хил инфекцион касалликларга организм қаршилигининг пасайишида;
  • жисмоний, ақлий ривожланиш ва жадал ўсишнинг сусайишида;
  • спорт, жисмоний тарбия ва жадал жисмоний меҳнат билан шуғулланишда;
  • донорликда.

 

ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

Препаратнинг баъзи таркибий ингредиентларига юқори сезувчанлик.

ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ

Даволаниш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан ҳар бир беморга якка тартибда белгиланади.

6 ёшгача  бўлган болаларга: 2,5 – 5мл.дан кунига 2-3 маҳал.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган  болаларга: 5-10 мл. дан кунига 2-3 маҳал.

Катталарга ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга:  10-15 мл. дан  кунига 2-3 маҳал.

Препарат овқатдан 10-15 дақиқа кейин қабул қилинади.

Препаратнинг терапевтик таъсирига эришиш учун, даволаниш давомийлиги 30 кундан кам бўлмаслиги керак.

МАХСУС КЎРСАТМА

Препаратни қўллашдан олдин, чайқатинг.

Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин. Иситилмасин ва музлатилмасин.

НОЖЎЯ ТАЪСИРИ

Препаратнинг баъзи таркибий ингредиентларига организм сезувчанлиги юқори бўлган ҳолатларда, аллергик реакциялар эҳтимоли мавжуд.

Препаратга юқори сезувчанлик ҳолати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхташ керак.

ПРЕПАРАТНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ

Препаратни меъёрдан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар аниқланмаган.

БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ

Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.

САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ

Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2 С дан + 25°С гача бўлган ҳароратда сақланиши лозим.
Сақланиш муддати – 24 ой.