ХЕРБАВИТ (HERBAVIT)
ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Табиий ўсимликлар экстрактидан таркиб топган, ўзига хос ҳидга эга, жигарранг тусдаги (бироз чўкма ва хира кўриниш бўлиши мумкин) суюқ сироп бўлиб, ҳимояловчи пломбали 100 мл ҳажмдаги флаконларда қадоқланган: (1) – ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – меъёрлаш қошиғи – дозатор, (3) – қўллаш бўйича йўриқнома.
Таркиби:
Доривор лимон ўти экстракти – (Мelissa officinalis L.) | 40мг |
Эрмон ўти экстракти (Herba Artemisiae absinthii) | 40мг |
Қумлоқ бўзночи экстракти – (Hilichrysum Arenarium L.) | 20мг |
Майда гулли тоғрайҳон ўти экстракти (Origanum tyttanthum) | 20мг |
Оддий мингяпроқ ўтиэкстракти(Herba Achilleae millefolii) | 40мг |
Мойчечак экстракти(Matricaria chamomilla L.) | 20мг |
Ялпиз экстракти (Méntha piperítaL.) | 20мг |
Далачой ўти экстракти (Hypericum L.) | 20мг |
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ
ХЕРБАВИТ– табиий витаминлар комплексига эга препарат бўлиб, витаминлар, макро ва микро элементлар манбаидир. Инсон танасида витамин ва минералларга бўлган танқисликни тўлдириб, антиоксидантлик таъсирга ҳам эга. Органзмнинг турли хил касалликларга ва атроф муҳитнинг зарарли таъсирларига қарши курашиш самарадорлигини оширади. Ушбу таъсирлари туфайли, препаратни иммунитетни кўтарувчи ва умумий қувватлантирувчи восита сифатида ҳам ишлатиш тавсия этилади. Ошқозон-ичак трактининг мўътадил ишлашини тиклайди ва унга ёрдам беради. Астеник ҳолатларда, шамоллаш ва инфекцион касалликлардан кейин тананинг нормал ҳолатга келишига ва витамин танқислигини бартараф этишда ёрдам беради(комплекс терапиясида қўлланилади).
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- гиповитаминоз профилактикаси, минераллар ва микроэлементлар танқислигида;
- жисмоний ва ақлий меҳнат зўриқишларида;
- узоқ муддат, оғир кечувчи, шу билан бирга инфекцияли касалликларнинг тузалиш даврида;
- антибиотиклар билан даволаниш даврида;
- атроф муҳитнинг инсон организимига салбий таъсирига нисбатан чидамлиликни оширади;
- организмнинг иммун тизимини кучайтиришда;
- метаболизмни (модда алмашинувини) кучайтиришда;
- oрганизмнинг стрессга чидамлилигини оширишда ва руҳий тушкунликнинг олдини олишда;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида;
- чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш туфайли етадиган зарарлар ва салбий таъсирларни камайтиришда қўлланилади.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий компонентларига юқори сезувчанлик.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Даволаниш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан ҳар бир беморга якка тартибда белгиланади.
6 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 – 5мл.дан кунига 2-3 маҳал.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5-10 мл. дан кунига 2-3 маҳал.
Катталарга ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга: 10-15 мл. дан кунига 2-3 маҳал.
Препарат овқатдан 10-15дақиқакейинқабул килинади.
Препаратнинг терапевтик таъсирига эришиш учун, даволаниш давомийлиги 30 кундан кам бўлмаслиги керак.
Одатда ножўя таъсири юзага келмайди, кўпгина ҳолатларда препаратнинг яхши таъсири кузатилган.
Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик ҳолатларида аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхташ керак.
ПРЕПАРАТНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ
Препаратини меъёрдан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар аниқланмаган.
БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.
САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда+2°С дан +25°С гача бўлган ҳароратда сақланиши лозим. Сақланиш муддати – 24 ой.