ПРЕПАРАТИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТАРКИБИ ВА ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Табиий ўсимликлар экстрактидан таркиб топган, ўзига хос ҳидга эга, жигарранг тусдаги (бироз чўкма ва хира кўриниш бўлиши мумкин) суюқ сироп бўлиб, ҳимояловчи пломбали 100 мл ҳажмдаги флаконларда қадоқланган: (1) – ҳимояловчи голографик ёрлиқли картон ўрамлар, (2) – меъёрлаш қошиғи – дозатор, (3) – қўллаш бўйича йўриқнома.
Таркиби:
Доривор лимон ўтэкстракти (Мelissa officinalis L.) | 20мг |
Арслонқуйруқ экстракти(Herba leonuri) | 20мг |
Дўланамеваси экстракти (Crataegus L.) | 40мг |
Доривор валериана экстракти (Valeriána officinális L.) | 40мг |
Қалампир ялпиз экстракти (Méntha piperíta L.) | 20мг |
ПРЕПАРАТНИНГ ТАЪСИРИ
Марказий асаб тизими фаолиятини яхшилайди; вегетатив асаб тизими фаолияти бузилишларини бартараф этишга ёрдам беради;организмнинг руҳий-ҳиссий бардошлилигиниоширади; уйқу тартибини яхшилайди; стресс вазиятларда хотиржамликни сақлашга хизмат қилади; иммунитетни ва организмнинг ҳимоя кучларини оширади.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
- кардионеврозда;
- неврастенияда;
- климактерик синдромда;
- асоссиз ҳадиксираш, безовталикда;
- нотурғун кайфият ҳолатида;
- уйқу бузилишида;
- сурункали чарчоқ, зўриқишда;
- узоқ давом этувчи стресс ҳолати, кучли ақлий ва эмоционал зўриқишларда.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
Препаратнинг бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Даволаниш муддати ва препарат миқдори, даволовчи шифокор томонидан ҳар бир беморга якка тартибда белгиланади.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5-10 мл. дан кунига 2-3 маҳал.
Катталарга ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга: 10-15 мл. дан кунига 2-3 маҳал.
Препарат овқатдан 10-15 дақиқа кейин қабул қилинади.
Сурункали касалликларда даволаниш курси одатда 20 – 30кунни ташкил этади.
Зарурат туғилганда қайта даволаш курси белгиланади.
МАХСУС КЎРСАТМА
Препаратни қўллашдан олдин, чайқатинг.
Флакон очилгандан сўнг салқин жойда сақлансин. Иситилмасин ва музлатилмасин.
НОЖЎЯ ТАЪСИРИ
Препаратнинг баъзи таркибий ингредиентларига организм сезувчанлиги юқори бўлган ҳолатларда, аллергик реакциялар эҳтимоли мавжуд.
Препаратга юқори сезувчанлик ҳолати кузатилса, препаратни қўллашдан тўхташ керак.
ПРЕПАРАТНИНГ МЕЪЁРДАН ОРТИҚ ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ
Препаратни меъёрдан ортиқ қабул қилиниши оқибатида пайдо бўладиган нохуш ҳолатлар аниқланмаган.
БОШҚА ПРЕПАРАТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири аниқланмаган.
САҚЛАШ ШАРОИТИ ВА ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +2°Сдан +25°Сгача ҳароратда сақланиши лозим.
Сақланиш муддати – 24 ой.